Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширади. Шу сабабли эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик тўхтатилади.