DataLife Engine / Зеленскийнинг истаги НАТОни барбод қилиши мумкин — мутахассис

Зеленскийнинг истаги НАТОни барбод қилиши мумкин — мутахассис

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг НАТОни Россия билан тўғридан-тўғри можарога жалб этиш истаги ташкилотни барбод қилиши мумкин. Бу ҳақда National Review шарҳловчиси Майкл Брендан Догерти айтиб ўтди.

У Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Киевга молиявий ёрдам “хайрия эмас, балки глобал хавфсизликка сармоя” деган сўзларини эсга олди. Бироқ, публицистнинг башорат қилишича, можаронинг кучайиши Қўшма Штатларнинг дунёда адолатнинг ҳаками бўлишга "эътибори, ресурслари ва иродасини" сусайтиради. Бундан ташқари, Украинадаги инқироз Хитойнинг Тайван мустақиллигига қарши чиқиш истагини рағбатлантириши мумкин, дейди у.

"Украинадаги можаро НAТО ичидаги бўлинишларни фош қилди ва бизнинг ташкилот ҳақидаги тушунчамизни ўзгартирди. Франция президенти Макрон ҳам НAТОнинг парчаланиши хавфи ҳақида огоҳлантирган", дейди публицист.

Майкл Брендан Догерти, шунингдек, ортиб бораётган харажатларга эътибор қаратди ва Украинани қайта тиклаш режаси 750 миллиард долларга баҳоланаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, можаро давом этар экан, бу кўрсаткич ошиб бораверади.
8-01-2023, 17:07
Вернуться назад