Украина президенти Володимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг аниқ шахсларга нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарорини кучга киритди.
Рўйхатда 119 киши бўлиб, асосан россиялик таниқли шахслар, қўшиқчилар, актёрлар, телебошловчилардан иборат: Филипп Киркоров, Дима Билан, Никита Михалков, Ирина Аллегрова, Эвгений Петросян, Маргарита Симонян, Леонид Якубович ва бошқалар. Уларнинг кўпчилиги Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлашини ошкора билдирган.
Шунингдек, рўйхатда Украинанинг уч фуқароси ҳам мавжуд: телебошловчи Жанна Бадоева, футболчи Анатолий Тимошчук ва қўшиқчи Лолита Милявская (У икки фуқароликка эга: Россия ва Украина).
Ҳужжатга кўра, рўйхатдагиларнинг Украинадаги активлари блокланади, улар билан савдо операциялари тўхтатилади. Барча лицензиялар ёки рухсатномалар бекор қилиниши, қимматли қоғозлар билан операциялар ва муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланиш тақиқланиши белгиланган.