Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг декабрь ойида 20 ёшгача фарзандли бўлган аёллар сони 3229 нафарни ташкил этган.
Бу декабрь ойида жами фарзандли бўлган аёлларнинг 3,9 %га тенг.
Ҳудудлар кесимида жами фарзандли бўлган аёллар таркибида 20 ёшгача бўлган аёллар улуши:
— Қорақалпоғистон Р. – 3,1 %
— Андижон вилояти – 4,5 %
— Бухоро вилояти – 3,8 %
— Жиззах вилояти – 2 %
— Қашқадарё вилояти – 4,4 %
— Навоий вилояти – 2 %
— Наманган вилояти – 4,6 %
— Самарқанд вилояти – 6 %
— Сурхондарё вилояти – 3,8 %
— Сирдарё вилояти – 2,7 %
— Тошкент вилояти – 3 %
— Фарғона вилояти – 4,8 %
— Хоразм вилояти – 2,2 %
— Тошкент шаҳри – 2,8 %