DataLife Engine / Дори воситаларининг рецепт бўйича ва рецептсиз берилиши тартиби ўзгарди

Дори воситаларининг рецепт бўйича ва рецептсиз берилиши тартиби ўзгарди

"Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаш бекор қилинди.

Қонунчиликка мувофиқ, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан йилига камида бир марта
тасдиқланар эди. Ҳозирги кунда бу амалиёт бекор қилиниб, қонунга тегишли ўзгартириш киритилмоқда.

Эндиликда дори воситаларининг рецепт бўйича ва рецептсиз берилиши уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шу ўринда барча дорихона ходимларини огоҳликка чақириб, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини беришда ниҳоятда эътиборли бўлишлари, мазкур дори воситаларини рецептсиз берганлик учун
маъмурий ва жиноий жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли юртдошлар!

Дорихонадан дори харид қилаётганда унинг йўриқномасига, мувофиқлик сертификатига шунингдек, яроқлилик муддатига албатта эътибор қаратинг. Даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашмасдан зинҳор ўзбошимчалик билан даволанманг.
8-01-2023, 17:29
Вернуться назад