DataLife Engine / Норин туман ТТБ туман аҳолисига мурожаат билан чиқди

Норин туман ТТБ туман аҳолисига мурожаат билан чиқди

Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 30 декабрь кунидан бошлаб, бир неча ўнлаб истеъмолга яроқсиз бўлган дори воситаларининг савдосига ва тарқалишига, энг асосийси фуқароларимизни мана шундай туркумдаги дори воситаларини истеъмол қилмаслиги учун қатъий назорат ва тарғибот ишларини амалга оширилиши белгилаб қўйилди. 

Ҳар куни туманимиздаги барча давлат ва хусусий дорихоналарда туман ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида юқоридаги жараёнлар учун рейд тадбирларини амалга оширмоқдалар. 

Мана шу ҳолатларни олдини олиш мақсадида Норин туман ТТБда ушбу номдаги ва амбранол сироплардан фойдаланмаслик бўйича МФЙларда аҳоли гавжум жойларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Агар сиз ҳам ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозирда бу препарат сизнинг уйингизда сақланаётган бўлса, уни зинҳор қўлламасликни ва қуйидаги кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. 

Телефон:  (69) 61-21-186. 
+99890 050 12 28
8-01-2023, 17:37
Вернуться назад