Германия федерал ички ишлар вазири Нэнси Фезер мамлакатда қуролдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунни кучайтириш ниятида. Бунга янги йил кечасидаги тартибсизликлар ва полиция томонидан фош этилган “рейхсбюргерлар” гуруҳининг Германияда ҳокимиятни эгаллаш бўйича режалари туртки бўлди, деб хабар қилади “Deutsche Welle”.
Қонун лойиҳаси, хусусан, жисмоний шахслар учун ўта хавфли ярим автомат қуролга эгалик қилишни таъқиқлашни назарда тутади.
Келажакда радикал ўнг ҳаракат иштирокчилари орасида машҳур бўлган сигналли тўппончалар ва арбалетларни олиб юришга лицензияси мавжуд бўлсагина рухсат берилади.