DataLife Engine / Жиғилдон қайнашидан қандай халос бўлиш мумкин?

Жиғилдон қайнашидан қандай халос бўлиш мумкин?

Жиғилдон қайнашидан халос бўлиш учун куркумадан (зарчўва) тайёрланган ичимлик ичиш ҳамда тўйиб овқатланган сўнг пиёда сайр қилиш лозим, дейди шифокор Натали Гири.

Шифокорнинг айтишича, одатда жиғилдон қайнаши кислота рефлюкс аломати ҳисобланади.

“Овқатлангандан сўнг сайр қилиш крахмал ва липидларнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради. Пиёда сайр ичаклар саломатлиги, овқат ҳазм қилишда ижобий таъсир кўрсатади”, - дейди шифокор.

Мутахассиснинг таъкидлашича, аниқ пайтларда ушбу ноқулай ҳолатни ичак дисбактериози ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Шифокор жиғилдон қайнаши билан муаммоларда куркумадан (зарчўва) тайёрланган ичимлик ҳам ёрдам беришини маълум қилди.

Куркума яллиғланишга қарши хусусиятларга эга бўлиб, безовта ичакни тинчлантиради, қорин шишишини олдини олади, овқат ҳазм қилишни меъёрлаштиради.
10-01-2023, 11:11
Вернуться назад