Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли Ҳаж зиёратига қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Andalou агентлиги хабар бермоқда.
«Зиёратчилар сони пандемиягача бўлган даражага етади, ёш бўйича чекловлар қўйилмайди» , - деди Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазири Тауфик ар-Рабиа.
Вазирнинг сўзларига кўра, энди улар Саудия Арабистонида хизмат кўрсатиш бўйича исталган ваколатли компания билан шартнома тузишлари мумкин.
«Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда зиёратчиларнинг етиб келиш тартибларини осонлаштириш учун NUSK платформасини ишга туширдик», - деди Тауфик ар-Рабиа.
Саудия Арабистони расмийлари сўнгги уч йил ичида COVID-19 тарқалиши сабабли Ҳажга зиёратчилар сонини чеклаб қўйган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳаж сафари Қозоғистон фуқаролари учун арзонлаштирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.