DataLife Engine / Россияда 460 дан ортиқ уй “свет”сиз қолди

Россияда 460 дан ортиқ уй “свет”сиз қолди

Россиянинг Иркутск вилоятидаги қишлоқда 460 дан ортиқ уй электр энергияси таъминотидан узилди. Бу ҳақда Россия вилояти фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бунга қишлоқнинг электр таъминотидаги авария сабаб бўлган. Оқибатда 460 дан зиёд уйлар чироқсиз қолган. Ҳозирда фавқулодда бригадалар томонидан электр таъминотидаги узилишни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Авария сабаби маълум қилинмаган. Айни пайтда Россиянинг Иркутск вилоятида -10 даража совуқ бўлиб, ёғингарчилик кузатилмаяпти.

Шунингдек, ҳолат юзага келган ҳудудда 463 та хусусий турар-жой бинолари мавжуд бўлиб, уларда 2747 киши истиқомат қилади. Улардан 651 таси вояга етмаган боладир.
10-01-2023, 11:23
Вернуться назад