DataLife Engine / Америкалик фуқаро 1,3 миллиард долларлик лоторея ютуғини қўлга киритди

Америкалик фуқаро 1,3 миллиард долларлик лоторея ютуғини қўлга киритди

Американинг Мэн штатидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасидан сотилган лотерея чиптасининг эгаси 1,348 миллиард долларлик жек-потни қўлга киритди. Бу тарихдаги иккинчи энг катта ютуқ бўлди, деб маълум қилмоқда ўйин ташкилотчиси Mega Millions компанияси.

Жума куни номаълум шахс барча олтита рақамни топган.

Ютуқ эгаси пулларнинг бир йўла ҳаммасини олишга қарор қилса, унга 723,5 миллион доллар берилади, қолгани солиқ тўловларига кетади. Агар бўлиб-бўлиб олишга қарор қилса унга 30 йил давомида бериб борилади. Ютуқни қўлга киритишга уч ой давом этган ўйиннинг 26 уринишида муваффақ бўлинган. Ютуқ имконияти 302,6 миллионга бир уриниш бўлган.

Умуман, 2002 йилдан буён давом этиб келаётган лотерея ўйини тарихида энг йирик ютуқ 2018 йилда қайд этилган, ўшанда унинг миқдори 1,537 миллиард долларни ташкил этганди, дейилади хабарда.
15-01-2023, 17:12
Вернуться назад