Европа хавфли метеорологик ҳодисалар мониторинг маркази ҳисоботида келтирилишича, 2022 йилда Европада 8224 ҳолатда диаметри 2 см дан катта дўл ҳодисалари рўйхатга олинган. 2021 йилда бу кўрсаткич 2791 та эди.
Ўтган йили 5 см дан катта дўл ҳодисалари 1334 ҳолатда, 10 см дан катта дўл ёғишлар 18 ҳолатда қайд этилган. Дўл ҳодисалари асосан 20 майдан 10 июль оралиғида кузатилган.
Катта ҳажмга эга дўл ҳодисаларидан, 215 киши жароҳатланган. 1 киши ҳалок бўлган.
Кўриб турганингиздек, Европада 2022 йил нафақат энг иссиқ қурғоқчил йил, балки тўсатдан кучли жала ва энг кўп дўл ёққан йил сифатида ҳам тарихга кирган.