DataLife Engine / Ўзбеклар бўлган автобус Қозоғистонда ҳалокатга учради

Ўзбеклар бўлган автобус Қозоғистонда ҳалокатга учради

Воқеа Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Олмаота–Бишкек автомагистралида 27 декабрь куни соат тахминан 21:40 да содир бўлди.

Ҳодиса Олмаота–Бишкек автомобиль йўлида содир бўлган. Йўлнинг музлагани оқибатида “Mercedes-Benz E-Class” ва шаҳарлараро автобус тўқнашиб кетган. Енгил автомобиль шарқий йўналишда Олмаота томон, автобус эса ғарбий йўналишда ҳаракатланаётган бўлган. 
Тўқнашув оқибатида “Mercedes” жарликка тушиб кетган, автобус эса ён томонга қулаган.
Хабарларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус тўла бўлган. Ҳодиса оқибатида “Mercedes”даги уч киши вафот этган. Жабрланганлар орасида автобус ва машина ҳайдовчилари, шунингдек, шифохонага ётқизилган “Mercedes”нинг икки йўловчиси ҳам бор. 
Автобус ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаган, шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уйига жўнаб кетган. Енгил автомобиль ҳайдовчиси эса ўзига келган, икки йўловчининг аҳволи эса оғирлиги айтилмоқда.
Аниқланишича, “Mercedes-benz” русумли автомашинанинг 25 ёшли ҳайдовчиси Олмаота–Бишкек йўлида бошқарувни йўқотгани сабаб йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Йўловчи автомобилида олти киши бўлган, улардан уч нафари воқеа жойида вафот этган, яна уч нафари турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

 ЙТҲда автобус йўловчилари жабрланмаган. Мазкур ҳолат юзасидан судгача тергов ҳаракатлари олиб борилиб, Қозоғистон Жиноят кодексидаги тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.
28-12-2021, 19:32
Вернуться назад