Тантанали байрам тадбирида Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов иштирокчиларни Янги йил байрами билан табриклади. Мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайиши, замонавий таълим-тарбия олиши учун барча имконият яратилганини таъкидлаб ўтди.

Ушбу тантаналар давомида Янги йил совғалари топширилиши эса кичкинтойларнинг қувончига қувонч қўшмоқда.
Ташриф буюрганларга хуш кайфият улашиш мақсадида туманимизнинг таниқли хонандалари куй-қўшиқлари янгради.