Норин тумани Ҳаққулобод шаҳар марказида 6 қаватли 36 та хонадондан иборот янги уй-жой ўз эгаларига топширилди.
Ушбу янги уйларни хусусий тадбиркор “Бетакрор” МЧЖ томонидан қуриб битказиш учун 7,7 млрд сўм маблағ сарфланди.
Қуриб битказилган 36 та хонадондан 15 таси (41%) субсидия асосида, колган 21 таси (58%) тўғридан-тўғри сотиш орқали хонадон эгалари номига расмийлаштириб берилган.
Мазкур уй-жойларни хонадон соҳибларига Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов ва сектор раҳбарлари билан биргаликда топширилди.