DataLife Engine / Туман ҳокими Хўжаобод МФЙдаги металлни қайта ишлаш лойиҳаси билан танишди

Туман ҳокими Хўжаобод МФЙдаги металлни қайта ишлаш лойиҳаси билан танишди

Туман ҳокими Жўрабек Нурматов Хўжаобод МФЙдаги "OBOD MASKAN SAVDO SERVIS" МЧЖ томонидан яратилган металлни қайта ишлаш цехи билан танишди. 

Лойиҳа 1 млрд. 500 млн. сўм инвестиция маблағлари ҳисобига ўтган йилнинг апрель ойида ишга туширилган.

Ҳозирда корхонада 10 дан зиёд иш ўринлари яратилган. Ушбу корхонада  металл парчаларини эритиб, бирламчи 
маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. 

Лойиҳанинг 2-босқичида қайта ишланган металдан арматура ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш  режалаштирилган.
3-01-2022, 17:33
Вернуться назад