DataLife Engine / Самарқанд ва Наманган шаҳарларининг чегаралари ўзгартирилади

Самарқанд ва Наманган шаҳарларининг чегаралари ўзгартирилади

Самарқанд ва Наманган шаҳарларини истиқболда “миллионлик шаҳарлар”га айлантириш бўйича чоралар кўрилади. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.

Хусусан, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини “миллионлик шаҳарлар”га айлантириш бўйича республика ишчи гуруҳлари ташкил этилади.

Самарқанд ва Наманган шаҳарлари чегараларини ўзгартириш бўйича Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорлари ишлаб чиқилади.

3-01-2022, 20:40
Вернуться назад