DataLife Engine / 2022 yilda Ukrainadan Rossiyaga 700 mingdan ortiq bola ko‘chib o‘tdi

2022 yilda Ukrainadan Rossiyaga 700 mingdan ortiq bola ko‘chib o‘tdi

2022 йил февраль ойидан бери Россия Украинадан 4,8 миллионга яқин аҳолини қабул қилди. Улардан 700 мингдан ортиғи болалар ва уларнинг кўпчилиги ота-онаси билан келди. Бу ҳақда Россия болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Белова ҳисоботида (.pdf) айтилади. 


Россияга келганлар орасида етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун мўлжалланган муассасаларнинг 1,5 минг нафар тарбияланувчиси ҳам бор, уларнинг қонуний вакиллари ушбу муассаса директори ҳисобланади. 


Қайд қилинишича, Донецкдан келган 288 нафар бола Россия оилаларига васийликка берилган. Луганскдан келган болалар яна ўз муассасаларига қайтарилган. 92 нафари Россия ҳомийлик оилаларида васийликка берилган. 


Шунингдек, Лвова-Белова сўзларига кўра, 2022 йил ёзининг охири, кузида «фронтдаги оғир вазият туфайли» Херсон, Запорижжя, Харков вилоятлари ва бошқа ҳудудлардаги ота-оналар ўз фарзандларини ихтиёрий равишда Россияга «таътилга жўнатишган». «Улар ҳамроҳлари билан бирга Қрим ва Краснодар ўлкасидаги санаторийлар, дам олиш масканларига» жойлаштирилган. 


2023 йил 17 март куни Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Лвова-Белова Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилгани учун жавобгар, деган қарорга келди. Бу ҳаракатлар уруш жинояти сифатида баҳоланиб, уни содир этганликда гумон қилинган шахсларни ҳибсга олиш учун ордер берилган эди. Ушбу ордерлар ҳозир ҳам кучини йўқотмаган. 

1-08-2023, 10:34
Вернуться назад