Бугун Ўзбекистон Қуролли кучларининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов ҳамда сектор раҳбарлари, туман мудофаа ишлари бўлими билан биргаликда ўз хизмат бурчини бажариш вақтида бевақт вафот этган 2 нафар ҳарбийлар хонадонига йўқлов уюштирилди.
Бунда Еттиқашқа маҳалласида Йигиталиев Шокиржон Зуҳриддин ўғли ва Катта ўлмас маҳалласида Ихволжонов Абдулаҳад Илҳомжон ўғли хонадонида бўлиб уларнинг ёрқин хотираси ёдга олинди ва дадалари учун туман ҳокимининг ташаккурномаси берилди.
Шунингдек, йўқлов давомида ушбу аскарнинг хизмат пайтидаги мардлик ва жасоратлари яна бир бор хотирланди ҳамда унинг оила аъзоларига туман ҳокимлиги томонидан ажратилган совғалар топширилди.