Норин тумани "Шодлик" ўйингоҳида уюшмаган ёшлар жумладан аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Мехнат ярмарка"си бўлиб ўтди.
Ярмарка давомида туманимиз худудида яшовчи вақтинчалик банд бўлмаган ёшлар ўзлари учун керакли иш ўринлари билан танишиб, тегишли тартибда иш жойларига йўлланма олдилар.
Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 18 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 294 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркага 300 нафардан ортиқ фуқаролар жалб этилди.
Ярмаркада 28 нафарига ўзига мақбул келадиган иш ўринларига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди ва 21 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Ярмаркада иштирок этган 130 нафар фуқароларга ишга жойлашишига оид масалалар ва меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тушунтириш ва маслахатлар берилди.