DataLife Engine / Безос ўлимга қарши дори ишлаб чиқишга 3 млрд доллар сармоя киритди

Безос ўлимга қарши дори ишлаб чиқишга 3 млрд доллар сармоя киритди

Америкалик миллиардер ва Amazon асосчиси Жефф Безос ўлимга қарши дори яратиш устида ишлаётган Alto Labs стартапига 3 миллиард доллар сармоя киритди. Бу ҳақда The Conservation нашри хабар берди.

Лойиҳанинг дастлабки иштирокчиларидан бири Британиянинг GlaxoSmithKline фармацевтика компаниясининг собиқ бош олими Хел Беррон бўлди. Ғояни амалга ошириш ишларига Нобель мукофоти совриндорлари Шиня Яманака ва Женнифер Доудна ҳам қўшилди.

Олимлар ҳужайраларни қайта дастурлаш жараёнини, яъни уларнинг илдиз ҳолатига қайтишини ўрганиш орқали ўлимга даво яратишни режалаштирмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, лойиҳа муваффақиятли бўладими ёки йўқми, номаълум, аммо тадқиқотчилар қаришга қарши кураш соҳасида янги кашфиётлар қилиши тахмин қилинмоқда.
23-01-2022, 18:18
Вернуться назад