DataLife Engine / Солихон домла вазифасидан озод этилди

Солихон домла вазифасидан озод этилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда халқ орасида “Солихон домла” номи билан танилган, Тошкент вилояти Зангиота тумани “Фатҳ” жоме масжидида имом ноиби вазифасида ишлаб келган Ортиқхўжаев Солихон Махкамовичнинг интернет тармоқларидаги кескин чиқишлари фуқаролар, айниқса, Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи ватандошларимизнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси асосида Солихон домла Ортиқхўжаев билан меҳнат шартномасини бекор қилди ва вазифасидан озод этди.
23-01-2022, 18:24
Вернуться назад