DataLife Engine / Ўзбекистоннинг Коррупциялашган мамлакатлар индексидаги ўрни маълум қилинди

Ўзбекистоннинг Коррупциялашган мамлакатлар индексидаги ўрни маълум қилинди

Transparency International халқаро ташкилотининг 2021 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага юқорилаб, 180 давлат ичида 140-ўринни эгаллади. Ташкилотнинг ёзишича, сўнгги ўн йил ичида 131 мамлакат коррупцияга қарши сезиларли муваффақиятга эриша олмаган.

Transparency International халқаро антикоррупция ташкилоти 2021 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексини (CPI) эълон қилди. Унда Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага юқорилаб, 180 давлат ичида 140-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон 100 балллик индекс бўйича (бу ерда 0 — коррупциянинг ўта юқори даражаси ва 100 — жуда паст даража) 28 балл тўплади. Шунингдек, Покистон, Мавритания ва Мьянма давлатлари ҳам Ўзбекистон билан бир хил балл тўплаган.

2012 йилдан бери Ўзбекистон минтақада ушбу индексда сезиларли юқорилаган давлатлардан бири бўлди.
25-01-2022, 11:30
Вернуться назад