Наманганда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат бўйича сўнгги вазият юзасидан маълумот берилди.
2022 йил 26 январь, чоршанба куни соат 06:00 ҳолатига:
Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида 75 фоиз электр таъминоти мавжуд.
Бу ҳақида порталимизга "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" ахборот хизмати хабар берди.
Айни пайтда вилоят штабида тегишли соҳалар мутасаддилари томонидан аҳоли ва ташкилотларни электр энергияси билан тўлиқ таъминотни тиклаш чоралари кўрилмоқда.