"Беморларни нафақат дори-дармон, балки ширин сўз, қайноқ меҳр билан дарддан фориғ этишга, малҳам бўлишга шошилган сиздек жонкуяр инсонлар учун мана шундай эъзозу эҳтиромлар ярашади", дейди туман раҳбари Дилмурод Кадиров. Тиббиёт соҳаси вакилларига бағишланган байрам дастури ана шундай сўзлар билан бошланди.
Дарҳақиқат, саломатлигимиз посбонларини қанча эъзозласак кам. Бу борада муҳтарам Президентимизнинг айнан тиббиёт тизимида олиб бораётган изчил ислоҳотлари бунинг ёрқин мисолидир. Биз шу кунларда миллий тиббиёт тизимида мисли кўрилмаган ўзгаришларни гувоҳи бўлиб турибмиз.
Бугунги байрам дастурида иштирок этган туман сектор раҳбарлари барча соҳа вакилларини халқ дардига дармон бўлишларида куч-қувват тилаб ҚВП ва оилавий поликлиникаларга10 та компютерлар топширилди.. Маданият бўлими вакиллари томонидан куй-қўшиқлар янграб байрам дастури юқори кайфиятда ўтказилди.