DataLife Engine / Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4851 сон қарорга мувофиқ 96 дона компьютер техникалари Наманган вилоятига етиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4851 сон қарорга мувофиқ 96 дона компьютер техникалари Наманган вилоятига етиб келди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш ва ривожлантириш вазирлиги томонидан ажратилган 96 дона компьютер техникалари Наманган вилоятига етиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851 сон қарорга мувофиқ, Наманган вилоятида 2021 йил ташкил этилган 6 та (Уйчи туман 22-ДИУМ, Норин туман 34-ДИУМ, Учқўрғон туман 2-ДИУМ, Чортоқ туман 8-ДИУМ, Поп туман 40-ДИУМ, Чуст туман 6-ДИУМ) "Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблари" учун компьютер техникалари топширилди.
30-01-2022, 12:01
Вернуться назад