Электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси Хитойдаги электромобиллар учун караоке функция учун ишлаб чиқарилган ўз микрафонини тақдим этди.
Маълум бўлишича, қурилма автоматик тарзда автомобилнинг мултимедиа тизимига уланади ҳамда ўзининг бир нечта овоз режимига эга. Микрафондан автомобилдан ташқарида ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд. Маълумотларга қараганда караоке учун ишлаб чиқарилган Tesla микрафонларининг дастлабки партияси бир неча дақиқа ичида сотиб бўлинган.