Ўқитувчилар энди уйга вазифаларни Kundalik.comдан ташқари, исталган бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар орқали қабул қилишлари мумкин
Мактаб ўқувчиларининг онлайн ўқиши тугагунча ўқитувчилар уйга вазифаларни Kundalik.com платформасидан ташқари, исталган бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар орқали қабул қилишлари мумкин.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 24 январдан бошлаб Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш мақсадида республикамизнинг барча мактабларида таълим жараёни бир ой муддатга “онлайн”, яъни масофавий шаклга ўтказилди.