«Адолат» партияси Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклашни таклиф қилди.
Партияга кўра, бундай шарафли йўлда керак бўлса жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш, фойдасидан кўра зиёни кўп бўлаётган интернет тармоғидаги TikTok сингари мобил иловаларни содир бўлаётган кўнгилсиз воқеа-ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда бутунлай блоклаш лозим.
«Кўр-кўрона машҳурликга ўч ёшлар онгини заҳарлаб, ижтимоий тармоқда шухрат қозонишга ‘олтин кўприк’ вазифасини ўтаётган TikTok билан тиктокерларимиз VPN орқали уланиш имконияти борлиги бу масалани ҳам ўрганиб чиқиш зарурлигини кўрсатади.
Хасталикни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал»
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудудида Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” чекланган. Ўзбекистон юқоридаги компанияларга серверларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича талабномалар юборган. Шундан сўнг, жорий йилнинг 2 июлида “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар фаолиятига чеклов ўрнатилган.