DataLife Engine / Қашқадарёда газ таъминоти бўлими бошлиғи салкам 200 млн сўмлик газ қувурларини талон-торож қилди

Қашқадарёда газ таъминоти бўлими бошлиғи салкам 200 млн сўмлик газ қувурларини талон-торож қилди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида газ қувурларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Муборактумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи Р.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудидан демонтаж қилиниб, «Б.С» сервис марказига вақтинча сақлаб туриш учун топширилган 190,7 миллион сўмлик 684,7 метр металл газ қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

4-02-2022, 12:00
Вернуться назад