DataLife Engine / Наманганда ЙТҲда 16 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Наманганда ЙТҲда 16 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тегишли ҳужжатларсиз Lacetti рулига ўтирган вояга етмаган шахс ўз ўлимига сабабчи бўлди.

2022 йил 6 февраль куни соат 12:30 ларда Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасида жойлашган “Атлас” МЧЖ биноси олдида 2005 йилда туғилган шахс тегишли ҳужжатларсиз Lacetti’ни бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.

Натижада, йўл четидаги бетон столбага урилган.

ЙТҲ оқибатида, ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Автомашинадаги 2005 йилда туғилган йўловчи эса “бош мия ёпиқ шикасти” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
7-02-2022, 13:12
Вернуться назад