DataLife Engine / Контракт тўловлари 1 мартга қадар узайтирилди

Контракт тўловлари 1 мартга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ,  2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун  контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди.

➡️ Ушбу муддат қуйидагилар:

➖тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

 ➖тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

➖ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

 ➖ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.
7-02-2022, 16:14
Вернуться назад