DataLife Engine / «TikTok’ни блоклаш ҳеч қандай самара бермайди, деб ўйлайман» — Русланбек Давлетов

«TikTok’ни блоклаш ҳеч қандай самара бермайди, деб ўйлайман» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов TikTok платформасини блоклаш бўйича билдирилган таклифлар ҳақида гапириб, у ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдори эканини таъкидлади. Бу ҳақда вазир жамоатчиликка берган анъанавий йиллик ҳисоботи давомида айтиб ўтди.

«Мен ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдориман. Тарихда ҳам ахборотни чеклаш кўп бўлган. Блоклаш нима дегани ўзи. Техник нуқтаи назарда бунинг имкони борми? Блокладик, дейлик, ҳамма VPN’га ўтади-ку. Биласизми, ҳар куни қанча янги дастурлар чиқади. Биз жаҳолатга қарши маърифат билан курашимиз керак. TikTok’дан бошқа ёмон контент йўқми? Блоклаш техник жиҳатдан қийин масала. Ўйлайманки, бу ҳеч қандай самара бермайди» — дейди адлия вазири Русланбек Давлетов.
7-02-2022, 19:15
Вернуться назад