DataLife Engine / Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилди

Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилди

Танловда мамлакатнинг миллий валютасини халқаро миқёсда ўзига хослиги, халқимизнинг маданий қадриятлари ва бошқалардан ажралиб турувчи хусусиятларини ифодаловчи энг яхши график ишлар аниқланади.

Танловда иштирок этиш учун, 2022 йил 31 мартга қадар ариза, ғоя тасвири ва концепцияси билан биргаликда tanlov@cbu.uz электрон манзилига юбориш лозим.

Ғолибга Марказий банк томонидан пул мукофоти тақдим этилади. Танлов қоидалари билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.
8-02-2022, 15:36
Вернуться назад