Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида янги туғилган чақалоқ ярим тунда кўчага ташлаб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.
Маълум қилинишича, 8 февраль куни соат 02:00 ларда Нукус шаҳри Тахтакўпир туманида 2002 йилда туғилган А.К. боласини дунёга келтириб, ўзи яшайдиган жойдаги уй олдига ташлаб кетган.
Шундан сўнг, чақалоқ Республика перенатал марказига олиб келиниб, ҳаёти сақлаб қолинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.