Ўзбекистонда секин-асталик билан қиш нафаси кириб келиб, йўллар аксарият ҳолларда сувли бўлиб қолмоқда.
Табиийки, бундай ҳолатда эҳтиётсизлик оқибатида йўл четида турган пиёдага лойқа сачратиш мумкин. Хўш бундай ҳолатларда ҳайдовчилар учун жавобгарлик, жарима белгиланганми?
Адлия вазирлиги маълумотларги кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўловчиларга лойқа сачратиши БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (135 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.