Президент қарори билан бир товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари фаолияти тугатилади ёки хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда хусусий секторга сотилади.
2022 йил 1 мартидан 2023 йил 1 августига қадар тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 минг бараваридан ошадиган давлат муассасалари ташқи аудиторлик текширувидан ўтказилади.
Президент ва ҳукумат қарорларида кўзда тутилмаса, давлат муассасалари хўжалик жамиятлари ташкил қилиш ва уставида иштирок этиши тақиқланади.