Бугун Норин туман Маданият саройида Вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги ёшлар билан учрашуви ҳамда оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Учрашувда ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун шароитлар яратиш, спорт тўгаракларини кўпайтириш юзасидан қатор таклифлар, ташаббуслар ўртага ташланди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олди.
Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан спорт ва адабиётга қизиқувчи ёшларга бадиий китоблар, спорт анжомлари совға қилинди.