Бугун "Шодлик" ўйингоҳида "АРМИЯ ЁШЛАР НИГОҲИДА 2022" форуми доирасида "Ҳарбий Ватанпарварлик фестевали" бўлиб ўтди. Бу ҳақда Норин туман ҳокимлиги Аҳборот хизмати хабар бермоқда.
Ахборот хизматининг хабар беришича форумда туман ҳокими Жўрабек Нурматов ва сектор раҳабарлари қатнашиб, ёшлар етакчиларига бу каби кўнгилочар тадбирларни ҳар бир маҳаллада ташкил этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича тавсияларини берган.
Форумга ташриф буюрган ҳар бир ёшнинг қалбига ватанпарварлик руҳини янада сингдириш, "халқ посбони" бўлишдек шарафли касбга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида "Мен Ватан ҳимоячисиман" шиори остида турли ҳарбий чиқишлар, ҳарбий техника ва қурол-яроқлар кўргазмаси ташкил этилган.