“Ўзбекистоннинг аттестациядан ўтган корхоналаридан бири Россиянинг Новосибирск шаҳрига автомобил транспорти билан 20 тонна музлатилган форел балиғи юборди”, - дейилган хабарда.
Ушбу товарни етказиб бериш, қонунда белгиланган барча талабларга риоя қилинган ҳолда, Россия божхона ҳамда ветеринар-санитар органлари назорати остида бўлиб ўтди, дейилган хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда сўнгги йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини ҳамда балиқчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2022 йилда балиқ етиштириш ҳажмини 600 минг тоннага етказиш режалаштирилган.