DataLife Engine / Юқори Чўжа маҳалласи даромади ошиб бормоқда

Юқори Чўжа маҳалласи даромади ошиб бормоқда

Маҳалладаги 1001 та хонадон, 1265 та оилада 5414 нафар аҳоли истиқомат қилади.

- Аҳоли даромад асосан томорқачилик ва иссиқхоначиликдан бўлиб, кўчатчилик тараққий топган. Ҳозирги кунда бу йўналишни янада кенгайтириш ҳаракатидамиз. Маҳаллада лидер тадбиркор Абдуносир Пўлатовнинг Олтин замин томорқа хизмати асосида кооперация ташкил этмоқдамиз. Бизда ишсиз одамнинг ўзи йўқ. 13 гектар ерни аукцион орқали 130 нафар аҳолига бермоқдамиз. Уларни фаолияти айнан шу кооперпция томонидан мувофиқлаштирилади, - дейди ҳоким ёрдамчиси Асрор Эшонбобоев.

Олтин замин томорқа хизмати тасарруфидаги 1,2 гектар ернинг 25 сотихига редиска, 10 сотихига картошка, 5 сотихига сабзи экилган. 60 сотихи эса тарвуз экишга тайёрланмоқда.

20 сотихлик иссиқхонага 205 туп лимон экилган бўлиб, улар орасига экилган редискадан илк даромад олинди. Ҳозиргача 30 миллион сўмлик маҳсулот сотилди.

- Режалар катта, совутгич омбор, парранда комплекси, биогомус ишлаб чиқариш мажмуи, балиқчилик хўжалиги фаолиятини шу йили ишга туширамиз. Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 миллиард сўм сарфламоқдамиз, - дейди Абдуносир Пўлатов.
13-02-2022, 20:26
Вернуться назад