DataLife Engine / Наманганлик шоира маъсул лавозимда иш бошлади

Наманганлик шоира маъсул лавозимда иш бошлади

Ҳамюртимиз, истеъдодли шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, "Шуҳрат" медали соҳибаси Меҳриноз Носиржон қизи Аббосова Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Меҳриноз Аббосова - 1995 йил 23 июлда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Рус, инглиз тилларини билади.
 
“Увайсийнинг ковуши” шеъри билан эл назарига тушган. “Манзилга элтмайди, майда қадамлар”, “Ҳуррият” каби шеърлари давраларда севиб ўқилади.

Янги тайинловгача Агентлик қошидаги Республика Ёш ижодкорлар кенгаши раиси сифатида фаолият юритган.

Меҳринозни янги лавозимдаги ишларида муваффақиятлар тилаймиз!
15-02-2022, 15:31
Вернуться назад