DataLife Engine / Футболчиларнинг 75 фоизи FIFA қарорига қарши экани маълум бўлди

Футболчиларнинг 75 фоизи FIFA қарорига қарши экани маълум бўлди

Халқаро профессионал футболчилар ассоциациялари федерацияси (FIFPro) ФИФАнинг Жаҳон Чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш ғояси бўйича футболчилар ўртасида сўровнома ўтказди.

Сўровномада иштирок этган футболчиларнинг 75 фоизи мундиални ҳозиргидек ҳар тўрт йилда бир ўтказилиши тарафдори эканлигини билдирди. Сўровномада ҳозирда тўп сураётган 1000 нафар футболчи иштирок этди.

Европа ва Осиёда 77% футболчи Жаҳон биринчилигини тўрт йилда бир ўтказишни қўллаб-қувватлаб овоз берган.

Америкада мусобақанинг амалдаги форматини 63% футболчи, Африкада эса 49% футболчи ёқлаган.

Сўровномада иштирок этган 81% футболчи ички миллий чемпионат ва Жаҳон Чемпионатини ўзининг севимли мусобақаси эканлигини билдирган.
15-02-2022, 19:14
Вернуться назад