Спорт ҳаракат, олға интилиш, соғлом ҳаёт сари энг катта қадамдир. Спортчининг зиммасида эса катта масъулият ва жавобгарлик ҳам бор. Шу муносабат билан Норин туманида спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бокс тури бўйича мусобақаларга старт берилди. Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокими Жўрабек Нурматов иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омадлар тилади.