Вилоятимиз раҳбари Шавкат Абдуразаков ва сектор раҳбарлари 1-сектор ҳудудидаги Катта Оқтовлиқ маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчисининг фаолияти ҳамда аҳолининг яшаш шароитини ўрганиб, томорқадан унумли фойдаланишда намуна бўлаётган фуқаролар хонадонида бўлдилар.
Маҳалладаги хонадонларнинг аксариятида иссиқхона мавжуд. Аҳолининг асосий даромади йил бошида мавсумий гуллар ва сабзавотлар кўчатларини етиштириш ва сотиш бўлса, йилнинг иккинчи ярмида ўша кўчатларнинг ўзи экилиб, сабзавотлар етиштирилади.