DataLife Engine / “Одам савдоси ва чақалоқ савдоси”

“Одам савдоси ва чақалоқ савдоси”

2022 йил 25 февраль куни жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг раиси Б.Эргашев билан Норин туман Тиббиёт бирлашмасида суд ва тиббиёт ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди

 Туман судининг раиси томонидан “Одам савдоси ва чақалоқ савдоси” билан боғли жиноятларга қарши кўрашиш юзасидан маъруза қилди.

 Йиғилишда туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим мудирлари, врачлар ва хамширалардан иборат жами 57 нафар тингловчилар қатнашди.

 Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда одавм савдоси ва чақалоқлар, болалар савдоси соҳасида муҳим 

 ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги 

 ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда бундай омилларга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.

  Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик Меҳнатга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат. Меҳнатга оид қонун ҳужжатларини бузилганлиги учун жавобгарлик  Меҳнатга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат;

  Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси  Шахс хавфсизлиги  Одам савдосига қарши кураш. Шахс хавфсизлигининг бошқа масалалари]

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги;

2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фуқаролик муҳофазаси;

 Сўнгги йилларда республикада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилди. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, шу жумладан устувор йўналиш ҳисобланган одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатни таг-томири билан йўқотиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Одам савдоси қурбонларини аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий реабилитация қилиш, шундай жиноятлар қурбонига айланган фуқароларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, одам савдосига алоқадор шахсларни тергов қилиш ва жавобгарликка тортиш, шунингдек, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмоқда.

 Болалар меҳнатига барҳам берилди, қишлоқ хўжалиги ишлари, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш бўйича мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялаш ҳамда халқаро майдонда давлатимиз имижини ошириш мақсадида фуқаролик жамияти вакиллари ва мазкур соҳадаги хорижий ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича иш олиб борилмоқда.

 Шу билан бирга ҳозирги вақтда одам савдосига ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши самарали курашишга тўсқинлик қилаётган бир қатор салбий омиллар сақланиб қолаётганлигини таҳлиллар кўрсатиб турибди. Жумладан: 

 биринчидан, ваколатли органларнинг ташаббускорлиги етарли бўлмаяпти, ваколатли органларнинг ягона раҳбарлик остида етарли даражадаги идоралараро ҳамкорлиги мавжуд эмас;

 иккинчидан, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар тўғрисида холис ва ишонарли ахборотни кенг жамоатчиликка ва халқаро ҳамжамиятга етказиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар уйғунлаштирилмаган;

 учинчидан, қонунчилик базаси халқаро стандартларга номувофиқ, бу эса одам савдосига ва мажбурий меҳнатга алоқадор шахсларни самарали таъқиб қилиш ва жазолашга тўсқинлик қилмоқда.

 Туман Тиббиёт бирлашма бош врач ўринбосари М.Собиржонов сўзга чиқиб, бирлашма бўлим мудирлари ва барча ходимлари ўртасида мунтазам равишда “Одам саводоси, чақалоқлар ва болалар савдоси” бўйича туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари ва фаоллари томонидан мунтазам ходимлар ўртасида доимий равишда тегишли тарбиявий ишларни олиб бориш, жиноятчиликни олдини олиш масаласида тарғибот ишлари, очиқ мулоқотлар ўтказиш ишларини кенг йўлга қўйиб, доимий равишда чора-тадбирлар белгилаб, уларнинг ижросини тўла таъминлашни борасида бир қатор ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида гапириб ўтди.

 Йиғилишдан сўнг семинар иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган масалаларда саволлар берилиши мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтилди.

 Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган бир нечта саволларга жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг раиси Б.Эргшаев томонидан жавоблар берилди.
28-02-2022, 19:56
Вернуться назад