DataLife Engine / "Янги Ўзбекистоннинг бахтли аёллари" байрам тадбири бўлиб ўтди.

"Янги Ўзбекистоннинг бахтли аёллари" байрам тадбири бўлиб ўтди.

Норин туманидаги  Катта Ўлмас маҳалла фукаролар йиғинида "Хотин-қизларни  эьзозлаш " хафталиги муносабати билан  "Янги Ўзбекистоннинг бахтли аёллари" байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирлар давомида ёшлар ўртасида "Мен онам билан фахрланаман" челленджи, 1-11-мактабларнинг  9-11 синф ўқувчилари ўртасида "Жонажон она  Ватанимиз, оиламиз тимсоли, меҳр ва куч ғайрат манбаи" мавзусида иншолар кўрик-танлови, Мен ўқиган китоб мусобақаси ҳамда давра суҳбати, учрашувлар миллий кадриятларимиз акс этган кўргазмалар намойиши бўлиб ўтди.

Ўтказилган танловда ўзларининг сифатли кўргазмалари билан иштирок этган 38 йиллик меҳнат фидойиси, Норин тумани 38-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси Саодат Жалолова “Энг яхши миллий ўйинчоқ” йўналиши бўйича секторлар раҳбарлари томонидан эьтироф этилди.
3-03-2022, 15:43
Вернуться назад