Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолияти сифатини янги босқичга олиб чиқиш тўғрисидаги 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5117-сонли қароридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловини ўтказиш мақсадида Наманган вилояти Норин туман халқ таълими бўлимига қарашли 43 та умумий ўрта таълим мактабларидан 215 нафар ўқувчи иштирок этди. Танловда ҳар бир мактабдан бир тил йўналиши бўйича терма жамоа иштирок этиб, жамоаларда 7-9 синфларда ўқийдиган 5 нафар ўқувчилардан ташкил топди. Танлов тумандаги 5-мактабда бўлиб ўтди.
Якуний натижаларга кўра тумандаги 16 -умумтаълим мактаби жамоси 1-ўринни эгаллади ва танловнинг вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди. 44 -умумтаълим мактаби жамоаси 2-ўринга лойиқ топилди. Учунчи ўрин 1-умумтаълим мактаби жамоасига насиб этди. Ғолиб ва совриндор жамоалар 100, 75, 50 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.