Норин тумани 1-сектор худудидаги 11-сонли мактабида туман ҳокими иштирокида Бўзўлмас маҳалла ёшлари билан "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда уй-жой, контракт, банк кредити, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 10 нафар ёшларнинг мурожаатлари тингланди. Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ёшларни қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.