АҚШнинг Мэриленд штатида яшовчи 57 ёшли Дэвид Беннетга январ ойида гени модификация қилинган чўчқа юраги кўчириб ўтказилган эди. Бемор 2 ойдан сўнг вафот этди.
Бир биологик турнинг тўқималари ва органларини бошқа бир биологик турга кўчириб ўтказиш (ксенотрансплантация) донор танқислигининг муқобил ечими сифатида ўрганилади. Айни пайтда АҚШда 106 мингдан ортиқ киши донор аъзо кутмоқда.